1

АҚШ ноиммиграцион визалар учун 600 дан зиёд интервью ўринларини ташкил этмоқда

ДУНЁ 28.09.2022, 08:42
АҚШ ноиммиграцион визалар учун 600 дан зиёд интервью ўринларини ташкил этмоқда

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 28 сентябрь куни, соат 18:00 дан бошлаб ноиммиграцион визалар учун 600 дан зиёд интервью ўринларини ташкил этмоқда. 

Бу имконият жорий йил ноябридан 2023-йил январига қадар фақат Ўзбекистон фуқаролари учун берилади. 

Рўйхатдан ўтиш учун фақат онлайн мурожаат қилиш талаб этилмоқда.

Элчихона ариза берувчиларга ўз шахсига доир барча маълумотларни тўғри ва аниқ тўлдиришни эслатган. 

Суҳбатга ёзилиш учун ДС-160 формасини онлайн тўлдириш лозим.

Бу ўринлар виза олишни осонлаштирмайди ва фақат саёҳат, талабалик ва бошқа ноиммиграцион визалар учун мўлжалланган, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1