1

Эронда намойишлар давом этмоқда: қурбонлар сони 40 нафардан ошди

ДУНЁ 28.09.2022, 10:37
Эронда намойишлар давом этмоқда: қурбонлар сони 40 нафардан ошди

Эронда Махса Аминининг ҳижоб туфайли полиция томонидан ҳибсга олинганидан кейин вафот этгани ҳақида xaбар берган эдик.

Шу сабабли юзага келган тартибсизликларда қурбонлар сони 40 нафардан oшди.

Бироқ ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, ҳақиқий рақам бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Ослода жойлашган Эрон ноҳукумат ташкилоти қурбонлар сони 76 нафарга етганини маълум қилди.

Шунингдек, қонун ҳимоячиси ИҲР ташкилоти эса якшанба куни камида 57 намойишчи ҳалок бўлганини таъкидлади.
Амнестй Интернатионал ташкилоти 23 сентябр куни камида 4 нафар боланинг ўлими ва "намойишчиларга атайлаб ва ноқонуний равишда ўқ узилгани" ҳақида хабар берди.

Намойишлар чоғида эронликлар эркинликни чекловчи қонунларга қарши эканлигини билдирмоқда. 1200 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди, бироқ Эроннинг йирик шаҳарларида одамларнинг кўчаларга оммавий чиқиши давом этмоқда.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши сув пуркагичлардан фойдаланган, шунингдек, қуролдан ўқ узган, намойишчилар эса уларга қарата тош отган, полисия автомобилларига ва жамоат биноларига ўт қўйган.

Шу билан бирга, Истанбул, Париж, Лондон, Сан-Франсиско ва дунёнинг бошқа шаҳарларида юзлаб намойишчилар шиорлар билан юришмоқда.

Интернет чекловлари, жумладан, Инстаграм ва Whatsapp'нинг блокланишига қарамай, ижтимоий тармоқларда Теҳрон, Язд, Исфахон ва Бушерда норозилик намойишлари акс этган янги видеолар тарқалмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1