1

Эрон Ўзбекистонни денгизга чиқиши учун янада кўпроқ ёрдам беришга тайёр

ДУНЁ 28.09.2022, 14:34
Эрон Ўзбекистонни денгизга чиқиши учун янада кўпроқ ёрдам беришга тайёр

Эрон президенти Иброҳим Раисий Ўзбекистоннинг денгизга чиқиши учун борада имкон қадар кўпроқ ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда "Zamon.uz"  Иброҳим Раисийнинг ЎзАга берган интервьюсидан иқтибос келтирмоқда. 

“Биз Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган илк даврдан бошлаб Эрон темир, автомобиль ва денгиз йўли тармоғи, хусусан, Бандар Аббос ва Чобаҳор портлари ўзбекистонлик тадбиркорлар савдо-иқтисодий мақсадда фойдаланиши, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар товарларини ташиши учун тайёрлигини билдиргандик. Икки давлат Ашхобод битими, Эрон, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги уч томонлама битим, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ҳамда икки томонлама битим ва келишувлар доирасида айни йўналишдаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий, консуллик ва божхона билан боғлиқ шарт-шароитини яратишга ҳаракат қилди”, – деган Эрон президенти.

Шунингдек, Раисий Теҳрон қисқа вақт ичида кўплаб темирйўл инфратузилмасини яратишни режалаштирганини, ўзбек бизнес доиралари ташқи савдода бундан фойдаланиши мумкинлигини таъкидлаган. Бунда айниқса, Чобаҳор портига инвестиция киритиш рағбатлантирилиши қайд этилган. Президент расмий Тошкентни Чобаҳор битими ва Шимол-жануб йўлагига қўшилишни таклиф қилган.

Ўз навбатида Раисий Ўзбекистон темир ва автомобиль йўллари эронлик тадбиркорлар бошқа давлатларга чиқиши учун қулай йўналиш эканига эътибор қаратган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1