1

Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони дўппослаган видео тарқалди. ИИВ изоҳ берди (видео)

ЖАМИЯТ 28.09.2022, 18:17
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони дўппослаган видео тарқалди. ИИВ изоҳ берди (видео)

Ижтимоий тармоқлардаИИБ ходимлари фуқарони дўппослаётгани акс этган видео тарқалди.

Ҳолатга ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов ойдинлик киритди.

Маълум қилинишича, тарқалаётган видеотасвир 2021 йилнинг 14 июль куни Фарғона шаҳри ички ишлар бўлимида содир этилган бўлиб, ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда 2021 йил 2 декабрда мазмунан кўриб чиқишлик учун суд органларига юборилган.

Мазкур жиноят иши жорий йилнинг 23 август куни Фарғона вилояти ЖИБ суди томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилиб, ходимларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган ва оқлов ҳукми чиқарилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1