АсосийJamiyat

"Йиғлагудек ҳолат..." Россиядан қайтганлар мамлакат ва аэропортдаги "аҳвол" ҳақида Darakchi.uz'га сўзлаб беришди (видео)

'"Йиғлагудек ҳолат..." Россиядан қайтганлар мамлакат ва аэропортдаги "аҳвол" ҳақида Darakchi.uz'га сўзлаб беришди  (видео)'ning rasmi

Россиядан эълон қилинган сафарбарлик сабаб мана неча кундирки ижтимоий тармоқларда мамлакатни аҳоли ташлаб кетаётганлиги, тирбандликлар, аэропортдаги турнақатор навбатлар ва машина нархига тенглаштирилаётган чипталар ҳақида хабарлар тарқамоқда.  

Хўш, вазият ҳақиқатдан шундайми? Сир тутилаётган яна нималар бор? Суриштирув ўтказиш мақсадида ижодий жамоамиз билан Тошкент халқаро аэропортига бордик.

Россиядан учиб келганларнинг аксарияти чипта, аэропортдаги ҳолат ёхуд у ердаги сафарбарлик ҳақидаги саволларимизга жавоб беришга қийналишди.

 Сабаби уларнинг кўпчилиги "билет"ни жуда катта миқдордаги пулга сотиб олган.

"Битта чиптани 1 200 долларга сотиб олдик. Аэропортда кетар эканмиз, ҳеч қандай муаммо йўқ, ҳаммаси яхшига ўхшайди. Аммо, Россиядаги вазиятни ўзингиз кўриб-билиб турибсиз, "йиғлагудек" аҳволда",— дейди самолётдан қўнганига кўп бўлмаган киши.

"16 200 рублга, 1 ой аввал 3 та чиптани 16 200 рублга  олгандим. Ҳозир шаҳар ва аэропортдаги ҳолат тинч" — дейди Санкт-Петербургдан Тошкентга қайтган йўловчи.

"Чиптани 15 000 рублга олдим. Москва аэропортида катта навбатлар гувоҳи бўлмадим" — дейди яна бир йўловчи.

"Чиптани 4 кун аввал сотиб олгандим, 12 800 рублга тушди. Соғ-саломат етиб келдик"  —  дейди бошқа бир одам.

Тафсилотларни ёритишда давом этамиз.

Ойбек Шукуров,

Дилбар Абдунабиева.

Бошқа янгиликлар