Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳридаги "Ўрда" боғида дарахт кесилиши билан боғлиқ ҳолат ҳақида хабарлар тарқалди. Жиззах вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати ҳолат бўйича маълумот тақдим этди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан боғ ҳудудидаги 2 туп қуриган ҳолатдаги чинор дарахтлари Жиззах шаҳар боғларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш департаменти бригадири М. Х. исмли фуқаро томонидан ноқонуний равишда кесилганлиги маълум бўлган.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва жарима чораси белгиланди.
Шунингдек, ушбу боғдаги барча масалаларга маъсул ҳисобланувчи Жиззах шаҳар Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш департаменти бошлиғидан дарахтларни сақлаш ва ўз вақтида парвариш қилиш бўйича кафолат хати олинди.