1

Руслар энди Финляндия визаси билан Евроиттифоққа ҳам кира олмайди

ДУНЁ 29.09.2022, 21:43
Руслар энди Финляндия визаси билан Евроиттифоққа ҳам кира олмайди

Мамлакат 30 сентябрдан россиялик сайёҳлар учун ёпилади.

Финляндия 30 сентябрь, жума кунидан бошлаб Россиядан келган сайёҳлар учун чегараларини ёпади. Аксарият туристик визалар бекор қилинади. Бу ҳақда Финляндия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Пекка Ҳаависто маълум қилган, дея ёзади Zamon.uz' сайти.

Бироқ визаларни ўқиш, даволаниш ва яқин қариндошларникига бориш учун олиш мумкин. Виза режими дипломатик ходимлар, шунингдек, уларнинг яқинлари ва “мухолифат вакиллари” учун ҳам давом этади.

“Бундай ҳолатда саёҳатчи бошқа давлат чегараси орқали Финляндия томонидан берилган виза билан Европа Иттифоқига кира олмайди”, — дейди мамлакат ТИВ раҳбари.

Финляндия ташқи ишлар вазирлиги ҳар бир россияликнинг кириши ҳақидаги қарорлар алоҳида кўриб чиқилишини қўшимча қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1