1

Навбат Италияга... Мамлакат элчихонаси ҳам фуқароларини Россияни тарк этишга чақирди

ДУНЁ 29.09.2022, 22:46
Навбат Италияга...  Мамлакат элчихонаси ҳам фуқароларини Россияни тарк этишга чақирди

Аввалроқ АҚШ ва Латвия элчихоналари мурожаат билан чиқиб, зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирганди. Айни пайтда Zamon.uz' сайтининг хабар беришича, Италия ҳам бу борада фуқароларига юзланмоқда.

Италиянинг Москвадаги элчихонаси ўз фуқароларига мамлакатни такр этишни тавсия қилди, дея хабар бермоқда Zamon.uz' нашри.

Таъкидланишича, Россиядан Италия ва бошқа мамлакатларга саёҳат чипталар нархи ошиб бормоқда, шунинг учун уларни олдиндан харид қилиши зарур.

“Россия билан хорижий давлатлар ўртасидаги транспорт алоқалари билан боғлиқ қийинчиликларни ҳисобга олиб, Россиядаги ватандошларга зарурат бўлмаса, мамлакатни тарк этиш тавсия қилинади”, — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1