1

Москвада уй-жойлар нархи кескин арзонлашди

ДУНЁ 30.09.2022, 09:32
Москвада уй-жойлар нархи кескин арзонлашди

Москвада квартираларни 60 фоизгача чегирма билан сотиш бошланди. Бу ҳақда "Известия" экспертлар фикрига таянган ҳолда хабар берди.

"Ўтган ҳафтада Москвада ‘иккинчи бозорда’ ўртача чегирмалар 5 дан 7 фоизгача белгиланди. Баъзи ҳолларда чегирма 20 фоизгача кўтарилди. Тезкор олди-сотдида мижозлар томонидан импульсив қарорлар қабул қилишнинг иккита сабабини кўрамиз: кўчиб ўтиш тўғрисидаги қарор ва бошқа мамлакатда яшаш учун пулга бўлган муҳтожлик, шунингдек, геосиёсий ҳолат таранглашганда бозордаги нархларнинг сезиларли даражада пасайишидан қўрқиш", — деди Welcome 24 ҳамкори ва бош директори Михаил Клименков.

Time Development маркетинг директори Ирина Морозованинг сўзларига кўра, пойтахтнинг иккиламчи бозорида 60 фоизгача чегирмалар мавжуд.

"Москвада бирламчи бозорда қурилаётган уйлардаги квартиралар учун 30 фоизлик чегирма мавжуд", — деди эксперт.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1