АсосийJamiyat

"Антициклон республиканинг барча ҳудудларига тарқалади". "Ўзгидромет" дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

'"Антициклон республиканинг барча ҳудудларига тарқалади". "Ўзгидромет" дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари ва октябрь ойининг илк кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Унга кўра, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ўзгариб туради, ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, Кавказ ҳудудларидан кучсиз ифодаланган антициклон кириб келишида фақат Қорақалпоғистон Республикаси бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати 20-25° атрофида бўлади.

Эртага 1 октябрь куни антициклон республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб ва Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15° бўлади, кундузи 21-26° гача пасаяди.

2 октябрь куни антициклон таъсири ҳали ҳам давом этади. Ўзбекистон бўйича қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси термометр устуни 8-13° гача пасаяди, кундузи 21-26° атрофида бўлади.

Ушбу кунларда шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар