1

НАТО давлатлари Россияни газ қувурларини ишдан чиқаришда айбламоқда

ДУНЁ 30.09.2022, 13:41
НАТО давлатлари Россияни газ қувурларини ишдан чиқаришда айбламоқда

“Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2” газ ўтказгичларида душанба куни минг тротил эквивалентга тенг портлашлар содир бўлди. Бу ҳақда "Zamon.uz"   "The Wall Street Journal" маълмотига таяниб хабар берди.

Нашр манбаларига кўра, Дания бу ҳақда чоршанба куни НАТО давлатлари вакиллари учрашувида маълум қилган. Икки портлашнинг умумий кучи 1100 фут тротилга тенг бўлгани айтилмоқда.

НАТО ҳодисада Россияни айбламоқда. Европа дипломатларининг фикрича, альянс давлатлари хулоса беришга шошилмаяпти ва улар қўшимча далиллар келтирилмагунча расмий баёнот бермасликни маъқул кўрган.

Душанба куни “Шимолий оқим” ўтказгичларида катта миқдорда газ сизиб чиқиши аниқланди. Европа давлатлари ҳодисада Москвани айблаган. Ўз навбатида Россия томони ҳам ўтказгичларда теракт бўлганини ва унинг ортида АҚШ турганини таъкидлаган.

Ҳозирда газ ўтказгичлари орқали Евроиттифоққа ёқилғи экспорти деярли тўхтаган.

Аввалроқ Швеция қирғоқлари яқинида газ сизиб чиқишининг янги нуқтаси аниқланганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1