1

Ўзбекистонда 1 октябрдан нималар ўзгаради?

ЖАМИЯТ 01.10.2022, 11:02
Ўзбекистонда 1 октябрдан нималар ўзгаради?

Адлия вазирлиги Ўзбекистон 1 октябрдан қонунчилигида нималар ўзгариши ҳақида маълумот тақдим этди. Унга кўра, 2022 йил 1 октябрдан:

- Касаначиларга ажратиладиган субсидия миқдори оширилади. 

- Болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича танлов эълон қилинади. 

- Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишга 1 миллиард сўмгача грант ажратилади. 

- Айрим соҳаларда давлат космик мониторинги йўлга қўйилади. 

- Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга 7 йилга қарз берилади. 

- Кўп квартирали уй-жойларнинг зилзилабардошлиги текширилади. 

- Болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармасига электрон берилади. 

- АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади.

- Мол-мулкка тақиқ қўйилганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади. 

- “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тарбиячилари малака ошириш курсларида ўқитилади. 

- “Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри” юритилади. 

- Кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади. 

- Қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1