АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида шамол кучайиши мумкин

"Ўзгидромет" марказнинг маълум қилишича, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик...

'Бугун Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида шамол кучайиши мумкин'ning rasmi

"Ўзгидромет" марказнинг маълум қилишича, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади,  жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21-26° ни ташкил этади.  

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 21-23° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-17° бўлади.

1 октябр соат 20 дан 2 октябр соат 20 гача  Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11°, кундузи 21-23° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 15-20° бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 17-22° бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 21-26° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 22-27° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒ ОЛДИ ВА ТОГ”ЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 12-17° бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар