Сўконғич Оққўрғон тумани ИИБ ходимига тегишли "аудио ёзув" экспертизадан ўтказилмоқда

ЖАМИЯТ 02.10.2022, 12:12
Сўконғич Оққўрғон тумани ИИБ ходимига тегишли  "аудио ёзув" экспертизадан  ўтказилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Оққўрғон тумани ИИБ ходимига тегишли деб изоҳланган аудио ёзув тарқалиб жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда. 

ИИББ матбуот хизмати раҳбари Бобур Тўлагановнинг маълум қилишича, мазкур  аудио ёзув тегишли экани айтилаётган фуқаро, 1992 йилда туғилган А.Сулаймонов, 2022 йилда Оққўрғон тумани ИИБ Профилактика инспектори лавозимига қабул қилинган. 

Ёш ходим кўп ўтмай хизмат фаолияти давомида ўзини салбий томондан кўрсатганлиги ва ноўрин хатти-ҳаракатлари сабабли жорий йил 30 август куни ички ишлар органларидан бўшатилган. 

Ҳозирда хабарда кўрсатилган "аудио ёзув" аслида кимга тегишли эканини аниқлашга қаратилган экспертиза ва суриштирув ишлари ўтказилмоқда. 

 


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+-0.03° ҳаво очиқ
Валюта курси
11203.13
USD -9.84
11604.20
EUR -18.04
183.91
RUB 0.29
1