"Бутун Ўзбекистондан узр сўрайман"

ЖАМИЯТ 02.10.2022, 18:37
"Бутун Ўзбекистондан узр сўрайман"

Сал аввал Сўконғич Оққўрғон тумани ИИБ ходимига тегишли "аудио ёзув" экспертизадан ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ёш ходим кўп ўтмай хизмат фаолияти давомида ўзини салбий томондан кўрсатганлиги ва ноўрин хатти-ҳаракатлари сабабли жорий йил 30 август куни ички ишлар органларидан бўшатилган. 

Тошкент вилояти ҳокимлигининг Darakchi.u'га маълум қилишича, сўконғичнинг ўзи ва онаси жамоатчиликдан узр сўраб чиқди.

"Бир аёл билан жанжаллашиб қолгандим. У менга телефон қилди. У пайтда маст эдим. Жаҳл устида нима деганимни ўзим билмадим. Бутун Оққўрғон аҳолисидан, бутун ўзбекистонликлардан бир умр кечирим сўрайман. Бу ишимдан пушаймонман. Ота-онамдан ҳам кечирим сўрайман", - дейди собиқ ички ишлар ходими.

Шунингдек, унинг онаси ўғлининг сўзлари учун кечирим сўради.

"Ўғлимнинг қилган ишларидан пушаймонман. Оиламиз номидант кечирим сўрайман. Ҳақиқатдан ҳам ўғлим нотўғри иш қилди.  Энг ёмони мана шу онадан сўккани бўлди. Бутун Ўзбекистондан узр сўрайман",-дейди у.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+-0.03° ҳаво очиқ
Валюта курси
11203.13
USD -9.84
11604.20
EUR -18.04
183.91
RUB 0.29
1