Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятида ёмғир ёғади, Фарғона водийси вилоятларида кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 21-26° ни ташкил этади.
Пойтахтимизда эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-24° бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-17° бўлади.






