Ички ишлар вазирлиги тезкор вакили ўлдирилиб, жасади Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилди

ЖИНОЯТ 03.10.2022, 11:12
Ички ишлар вазирлиги тезкор вакили ўлдирилиб, жасади Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилди

2022 йил 29 сентябрь куни Ички ишлар вазирлигида бошқарма тезкор вакили лавозимида ишлаган ходим ўзаро келишмовчилик натижасида икки нафар шахс томонидан қасддан ўлдирилиб, жасади Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.  

Ўтказилган қидирув ҳаракатлари давомида жабрланувчининг мурдаси дарёдан топилган.

Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.  

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1