1

Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайдими? "Ўзгидромет" ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди

ЖАМИЯТ 03.10.2022, 11:41
Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайдими? "Ўзгидромет" ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати жорий ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда фронт кириб келишида бироз беқарорлик кузатилади. Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 24-26даражагача кўтарилади.

4 октябрдан 7 октябргача бўлган кейинги кунларда об-ҳавони антициклоннинг жануби-ғарбий периферияси белгилайди.

5 октябрда антициклон перифериясининг кучайиши ҳисобига жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 8-13даража, кундузи 4-6 октябрда 21-26даража, 7 октябрда 23-28даража атрофида бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1