1

Бухорода Қирғизистон фуқароларини сохта паспорт тайёрлаб, Ўзбекистон чегарасидан ўтказиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олинди

ЖАМИЯТ 03.10.2022, 12:16
Бухорода Қирғизистон фуқароларини сохта паспорт тайёрлаб, Ўзбекистон чегарасидан ўтказиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Бухоро туманида фуқароларга сохта паспорт тайёрлаб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент. 

Департаментнинг Бухоро туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.У. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга чет элга чиқиш учун тақиқ қўйилган бўлсада, танишлари ёрдамида 3 600 АҚШ доллари эвазига қўшни Қирғизистон Республикаси фуқароси сифатида сохта паспорт тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси чегара постидан ўтказиб қўйишга келишиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1