1

Тошкентда "права" олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган бошлиқ ўринбосари қўлга тушди

ЖАМИЯТ 03.10.2022, 12:47
Тошкентда "права" олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган бошлиқ ўринбосари қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, “Ватанпарвар” ташкилотининг “Сергели Ўқув СТК” УК бошлиғи ўринбосари У.Т. фуқаро Р.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 500 АҚШ доллари сўраган.

Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ИИБ  ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, ушбу шахс келишилган суммани олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1