Энди ​​"Аzal Airlines" авиакомпанияси Боку ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди

ЖАМИЯТ 03.10.2022, 16:15
Энди ​​"Аzal Airlines" авиакомпанияси Боку ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди

Озарбайжоннинг "​​Аzal" авиакомпанияси Самарқандга парвозларни бошламоқда. Боку — Самарқанд йўналиши бўйича биринчи рейс 5 октябрь кунига белгиланган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports маълум қилди.

Бу йўналишда мунтазам парвозлар ҳафтасига икки марта Airbus А320 самолётларида: сешанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Самарқанд халқаро аеропортида ҳокимлик, Ўзбекистондаги озарбайжон диаспораси, Uzbekistan Airports, Air Marakanda вa Azal авиакомпаниялари вакиллари иштирокида илк рейснинг тантанали кутиб олиниши режалаштирилган.

1992 йилда ташкил этилган Озарбайжон Ҳаво Йўллари (Аzal) йирик авиаташувчи бўлиб, Boing ва Airbus самолётларининг замонавий паркига эга бўлган МДҲ мамлакатлари авиация ҳамжамиятидаги етакчилардан бири ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, Самарқанд Озарбайжон авиаташувчиси парвоз қиладиган Ўзбекистондаги иккинчи шаҳарга айланади. Бокудан Тошкентга парвозлар мунтазам равишда пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+3.97° tumanli
Валюта курси
11246.11
USD 15.72
11688.08
EUR -12.86
185.84
RUB -0.2
1