1

Тошкентда тадбиркорнинг 1 500 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган юрист қўлга олинди

ЖИНОЯТ 03.10.2022, 16:34
Тошкентда тадбиркорнинг 1 500 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган юрист қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Яккасарой тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, Яккасарой туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти Б.Н. “B.S.” МЧЖ томонидан очилган дўконнинг эгалик ҳуқуқини бекор қилиш юзасидан судлар томонидан кўрилаётган апелляция ишини юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб беришни 1 500 АҚШ долларига келишиб, шундан 500 АҚШ долларини ишни бошлаш баҳонасида қўлга киритиб, қолган 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1