1

Путиннинг маслаҳатчиси Ўзбекистонга келади

ДУНЁ 03.10.2022, 18:03
Путиннинг маслаҳатчиси Ўзбекистонга келади

3-6 октябрь кунлари Россия Федерацияси президенти маслаҳатчиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш (ИҲК) раиси Валерий Фадеев амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.

Қайд этилишича, Валерий Фадеев Самарқанд давлат университети ва Россия давлат гуманитар университетида ўтказиладиган "Инсон ва замонавий дунё қадриятлари" халқаро конференциясида иштирок этади. Анжуманга етакчи зиёлилар, сиёсат ва жамоат арбоблари таклиф этилган.

Иш жадвалида россиялик ватандошларнинг маҳаллий ташкилотлари вакиллари иштирокида гуманитар ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув ҳам ўрин олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1