Мирзиёев Венгрияга етиб борди

ЖАМИЯТ 03.10.2022, 21:14
Мирзиёев Венгрияга етиб борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан бирга 3 октябрь куни расмий ташриф билан Будапештга келди.

Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарининг ташрифи муносабати билан Ўзбекистон ва Венгрия байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Мамлакат етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Над ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Саммитнинг асосий тадбирлари эртага, 4 октябр кунига мўлжалланган. Венгрия президенти Каталина Новак билан учрашув бўлиб ўтади. Сўнг президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Виктор Орбан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда учрашув ўтказадилар. Якунда икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Президентимизнинг ташрифи доирасида Венгриянинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан ҳам учрашиш кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1