Россияда эълон қилинган қисман сафарбарликдан сўнг 700 мингга яқин одам мамлакатни тарк этган

ДУНЁ 04.10.2022, 20:09
Россияда эълон қилинган қисман сафарбарликдан сўнг 700 мингга яқин одам мамлакатни тарк этган

Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин 700 мингга яқин одам мамлакатни тарк этди. Улардан 200 минг нафари Қозоғистонга жўнаб кетган. Бу ҳақда хорижий ОАВлар хабар бермоқда.

"Сафарбарлик бошланганидан бери деярли 1 миллион одам Россияни тарк этди",- дейди Кремлнинг ҳисоб-китобларидан хабардор манба. Ҳукуматга яқин яна бошқа шахсларнинг аниқлик киритишича, гап 600-700 минг россиялик ҳақида кетмоқда.

Бироқ Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати чегара хизматидан бу борада ҳали бирор аниқ жавоб олинмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1