1

Наманганда эркак танишини пичоқлаб, ўлдириб қўйди

ЖИНОЯТ 04.10.2022, 20:36
Наманганда эркак танишини пичоқлаб, ўлдириб қўйди

Наманганда эркак ўз танишини пичоқ санчиб, ўлдириб қўйди.

Маълум бўлишича, ҳолатга олди-берди низоси сабаб бўлган.

Вилоят прокуратураси тафсилотларни очиқлади.

Таъкидланишича, Норин тумани, “Қозоқовул” МФЙда яшовчи Д.Т. ўзига тегишли бўлган “Малибу-2” русумли автомашинасини 2022 йилнинг июль ойида Норин тумани, “Шўрариқ” МФЙда яшовчи С.Т. га ўзаро келишувларига асосан сотиб, шу куни пулнинг бир қисмини олган ва қолган қисмини кейинчалик беришга келишишган.

С.Турғунов  келишилган пулни ўз вақтида бермаганидан сўнг, Д.Т. пулни олиш мақсадида 30 сентябрь куни С.Т. билан учрашган вақтида ўзаро жанжаллашиб қолган ва С.Т. хўжалик пичоғи билан Д.Т. нинг тана қисмига бир маротаба қасддан уриб, тан жароҳати етказган.

Д.Т. шифохонага олиб борилиб зарур тиббий ёрдам кўрсатилган бўлишига қарамай у вафот этган.

Ҳозирда фуқаро С.Т. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, шу куни унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилгани маълум қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1