“Uzavtosanoat” ва “UzAuto Motors” АССА Approved Employer' мақомини олди

ЖАМИЯТ 04.10.2022, 21:20
“Uzavtosanoat” ва “UzAuto Motors” АССА Approved Employer' мақомини олди

2022 йил август ойида “Uzavtosanoat” AJ ва  “UzAuto Motors” AJ ACCAнинг аккредитациядан ўтган иш берувчи мақомини олди ва ҳамкорига айланди. 

“UzAuto Motors”нинг маълум қилишича, ушбу мақом компаниянинг МҲХС (Молия ҳисоботлари халқаро стандартлари)га мувофиқ молия, таҳлил ва бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги мутахассисларини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари ва инвестицияларини намойиш этади.

Таъкидлаб ўтилишича, айни пайтда "Uzavtosanoat" тузилмаси корхоналарида ACCA, CFA, CFI, CMA, CGMA ва CPA каби халқаро дастурлар доирасида молия мутахассислари малакасини ошириш дастури мавжуд. Етакчи халқаро дастурлар бўйича ўқитиш ва сертификатлаш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш ҳамда топшириш учун ходимларга 9 кунгача ҳақ тўланадиган таътиллар тақдим этилган ҳолда компаниялар ҳисобидан амалга оширилади.

"Ҳозирда "Uzavtosanoat” AJ нинг 40га яқин ходимлари АCCА малака ошириш жараёнида имтиҳондан ўтишмоқда. Шунингдек, соҳа раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши туфайли, МҲХСга ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарорларига (2020 йил 24 февралдаги ПҚ 4611-сонли) мувофиқ “Uzavtosanoat” AJ ва  “UzAuto Motors” компанияси тегишли меъёрий ҳужжатларни тайёрлашга ҳамда молиявий мутахассислар учун тизимли тренинглар ўтказиш учун рухсат олишга муваффақ бўлди",— дейилади хабарда.

Олинган билим ва малакалар молиявий мутахассисларга компаниянинг иқтисодий барқарорлиги учун зарур бўлган МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, молиявий таҳлил ва назорат, шунингдек, корпоратив бошқарув соҳасидаги халқаро стандартларни малакали жорий этишга ёрдам бериши айтилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1