1

Сердар Бердимуҳамедовнинг Қозоғистонга ташрифи кутилмоқда

ДУНЁ 05.10.2022, 14:43
Сердар Бердимуҳамедовнинг Қозоғистонга ташрифи кутилмоқда

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ермуҳамбет Қонисбаев ва Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хаджиев раислигида видеоконференция форматида қозоқ-туркман сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Zamon.uz" Қозоғистон ТИВга таяниб маълум қилди.

"Тадбир доирасида томонлар Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги ҳамкорликнинг ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашди.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг 2021 йил октябрь ойида Ашхободга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг 2022 йил октябрь ойида Қозоғистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш шунингдек, Туркманистон томонининг 6-чи ОҲИЧК саммитида, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши ва "Марказий Осиё – Россия" саммитида иштирок этишга алоҳида эътибор қаратилди", — дейилади хабарда.

Маслаҳатлашувлар натижаларига кўра, томонлар Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги алоқаларнинг юқори даражасини қўллаб-қувватлашга келишиб олди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1