1 ноябрдан бошлаб “коробка” ҳолатдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ҳамда субсидия ажратишга рухсат берилади

ЖАМИЯТ 05.10.2022, 19:12
1 ноябрдан бошлаб “коробка” ҳолатдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ҳамда субсидия ажратишга рухсат берилади

АОКАда Қурилиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида хусусий тадбиркорлар томонидан қурилаётган уй-жойларни сотиб олишда харидорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 

Маълумот учун:
Қурилаётган хусусий уй-жойлар нархини фақат бозор белгилайди, вазирлик уни назорат  қила олмайди.


Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига кўра, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

 2023 йилдан ипотека кредитига олинган мол-мулк олинган санадан 36 ойда қайта сотилса, кредит ва фоизлар учун йўналтирилган даромад солиққа тортилади.

2022 йил 1 ноябрдан “коробка” ҳолатдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ҳамда субсидия ажратишга рухсат берилади.

Қарор билан 2021 йилда берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1