Эртага Тошкентдаги айрим ҳудудларда газ вақтинча узилади

ЖАМИЯТ 05.10.2022, 19:26
Эртага Тошкентдаги айрим ҳудудларда газ вақтинча узилади

Тошкент шаҳридаги Яккасарой ва Миробод туманларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли 6 октябрь куни баъзи ҳудудлар вақтинча газ таъминотидан узилади. Бу ҳақда Ҳудудгаз Пойтахт газ таъминоти филиали ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Миробод тумани, Оқ йўл кўчасида жойлашган газ қувурини хавфсиз ҳудудга кўчириш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли, 6 октябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Оқ йўл кўчасидаги хонадонларда ҳамда Яккасарой туманидаги 2 та улгуржи ташкилотда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шунингдек, 1 та клиника ва Умумий овқатланиш шохобчаси вақтинча газ таъминотидан узилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент-1 Газ тақсимлаш станцияси фаолиятини вақтинча тўхтатилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1