Европаликлар Украинанинг Иттифоққа қўшилишини қўллаб-қувватламоқда

ДУНЁ 05.10.2022, 20:37
Европаликлар Украинанинг Иттифоққа қўшилишини қўллаб-қувватламоқда

Европа Иттифоқи аҳолисининг аксарияти Украинанинг Иттифоқга қўшилишини қўллаб-қувватламоқда. Бу “Бертелсманн” жамғармаси томонидан ўтказилган сўров натижасида маълум бўлди, дея ёзмоқда Zamon.uz' сайти.

Таъкидланишича, сўровномада иштирок этган  европаликларнинг деярли 66 фоизи Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши тарафдори. Польшада эса респондентларнинг 84 фоизи буни ёқлади. Германия ва Францияда қўллаб-қувватлаш даражаси камроқ, яъни 60 фоизни ташкил этган.

Маълум бўлишича, европаликларнинг 80 фоиздан ортиғи украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаган. Март ойи билан таққослаганда бу кўрсатгич 5 фоизга, хусусан, Францияда 8, Нидерландияда 7 ва Польшада 6 фоизга пасайган.

Шунингдек, немислар орасида Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватловчилар салмоғи бироз камайган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1