Россия президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга генерал-полковник унвонини берди, бундан олти ой олдин вилоят раҳбари генерал-лейтенант унвонини олганди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари ўзининг телеграм-каналида маълум қилган.
"Сизлар билан яна бир хушхабарни баҳам кўрмоқчиман. Россия президенти менга генерал-полковник унвонини берди. Фармон 709-сон билан чиқарилган. Бу ҳақда Владимир Владимирович шахсан менга хабар берди ва табриклади", - дея айтиб ўтади у.
Шунингдек, Қодиров Путинга хизматларини юқори баҳолагани учун миннатдорчилик билдирган.
"Бу мен учун катта шараф", - дейди у ва олдиндан билдирилган ишончни оқлашга ваъда бериб.