АсосийJamiyat

⚡️Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги ўтказиш пункти вақтинча ёпилди

'⚡️Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги ўтказиш пункти вақтинча ёпилди'ning rasmi

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги Казиғурт назорат-ўтказиш пункти бир кунга ёпилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар қилди. 

“2022 йил 6 октябрь соат 09:00 дан 7 октябрь соат 09:00 гача “Қозиғурт” (Қозоғистон) ва унга туташ Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган  “С.Нажимов” (Ўзбекистон) ўтказиш пункти фуқаролар ва автотранспорт воситаларининг ўтиши учун ёпилади”, - дейилади хабарида.

Маълум қилинишича, ўтказиш пункти “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан ҳар икки давлатнинг назорат-ўтказиш пунктлари ўртасидан ўтувчи газ қувурларини гидравлик синовдан ўтказиш муносабати билан ёпилади.

    Бошқа янгиликлар