Украина армиясини Ғарб давлатларидан кўра Россия кўпроқ қурол-яроғ билан таъминламоқда — WSJ

ДУНЁ 06.10.2022, 13:48
Украина армиясини Ғарб давлатларидан кўра Россия кўпроқ қурол-яроғ билан таъминламоқда — WSJ

Россия армияси жанг майдонига ва чекиниш вақтида Ғарб давлатларининг бутун уруш давомида Украинага ўтказганидан кўра кўпроқ ҳарбий техника ва қуролларни ташламоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal очиқ маълумотлар таҳлилчилари ва ҳарбий амалдорларга таяниб хабар бермоқда, дея ёзди "meduza".

Oryx таҳлилий лойиҳасига кўра, Украина қуролли кучлари Россиянинг 460 та танкини (Ғарб давлатлари томонидан 320 таси), 92 та ўзиюрар қуроллари, 448 та пиёдалар жанговар машиналари (210 таси Ғарбдан), 195 та зирҳли жанговар машиналари (Ғарбдан 40 таси) ва 44 та ракета тизими (70 та ғарбий)ни қўлга киритган. WSJ ушбу маълумотлар очиқ манбалардан тўпланганига эътибор қаратиб, қўлга олинган транспорт воситаларининг ҳақиқий сони кўпроқ бўлиши мумкинлигини билдирган. 

Шу билан бирга, Oryx таҳлилчиси Якуб Яновскийнинг таъкидлашича, Россия томонидан қўлга киритилган қуролларнинг фақат бир қисмидан фойдаланиш мумкин: "Улар қўлга киритган нарса - бу жуда самарали ишлатилиши мумкин бўлган замонавий жиҳозларнинг аралашмаси ва музейларда сақланиши керак бўлган нарса." Бироқ, WSJ маълумотларига кўра, сўнгги ойларда Украина Қуролли кучлари Т-90 танклари ва БТР-82 бронетранспортёрлари каби энг замонавий рус қуроллари намуналарини олишга муваффақ бўлди.

Украина Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Олексий Даниловнинг айтишича, кўпинча йирик техникалар логистика қўмондонлиги орқали тарқатилади, енгил қурол ва ўқ-дорилар эса уларни қўлга олган бўлинмаларда қолади. Аммо Карпат Сич баталони ўзиюрар қуролларни бошқа бўлинмаларга топшириб, экипажлар топилган танкларни сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Энди танклар баталонга бириктирилган ва мунтазам равишда ўқ-дорилар ва ёқилғи билан таъминланган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+0.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11203.13
USD -9.84
11604.20
EUR -18.04
183.91
RUB 0.29
1