АсосийDunyo

Россиянинг Волгоград шаҳрида 17 нафар ўзбекистонлик ҳужжатсиз ва маошсиз қолгани аниқланди

'Россиянинг Волгоград шаҳрида 17 нафар ўзбекистонлик ҳужжатсиз ва маошсиз қолгани аниқланди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Волгоград шаҳридаги вакиллигига 17 нафар юртдошимиз иш берувчидан ҳужжатлари ва иш ҳақларини қайтаришда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мурожаатни ўрганиш давомида иш берувчи музокара ўтказишдан бош тортди. Шундан сўнг бу ҳақда Россия Федерациясининг Волгограддаги ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар қилиниб, баённомалар тузилган.

Маълумот ва кўрсатмалар туман милициясига топширилгандан кейин иш берувчи фуқароларга паспортларини қайтариб берган.

Фуқароларнинг 425 минг рубль миқдоридаги иш ҳақини ундириш учун Россия Федерацияси тергов қўмитасига мурожаат қилинган.

 

    Бошқа янгиликлар