Таиланддаги болалар боғчасида собиқ полициячи отишма содир этди. Бу ҳақда "Zamon.uz" хабар берди.
Ҳужумчи отишмадан кейин уйига бориб, хотини ва боласини ҳам отиб ўлдирган. Сўнгра ўз жонига қасд қилган.
Полиция баёнотида айтилишича, қурбонлар орасида катталар қатори 22 нафар бола ҳам бор.
Аввалроқ полиция отишма содир этган шахсни қидириш ишлари бошлангани, ҳукумат вакили эса бош вазир жиноятчини қўлга олиш учун барча идораларни огоҳлантирганини айтган.

Оммавий отишмалар Таиландда камдан-кам учрайди. Гарчи қуролга эгалик даражаси минтақадаги бошқа мамлакатларга нисбатан юқори бўлса ҳам ноқонуний қуроллар кенг тарқалган.