1

Навоийда банк ходимлари банкоматни ўмаришди

ЖИНОЯТ 06.10.2022, 15:41
Навоийда банк ходимлари банкоматни ўмаришди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан АТБ "Туронбанк" Навоий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, банкоматдаги пулларни ўзлаштирган шахс банк ходимлари бўлиб чиқди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент хабар берди.

 Банкнинг Навбаҳор банк хизматлари офиси масъул ходимлари банкоматга кирим қилиш учун ажратилган 336 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, шунингдек ушбу банкомат кассетасидан 98,8 млн сўмни ечиб олишиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1