Тошкентда тиббиёт тизимидаги мурожаатларни ҳал этиш учун оммавий қабул ўтказилади

ЖАМИЯТ 06.10.2022, 15:58
Тошкентда тиббиёт тизимидаги мурожаатларни ҳал этиш учун оммавий қабул ўтказилади

Фуқароларнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги мурожаатларини ҳал этиш мақсадида 8 октябрь куни соғлиқни сақлаш, тиббиёт ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимидаги идора ва ташкилотлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари иштирокида  оммавий қабул ўтказилади. 

Аҳоли билан очиқ мулоқотда Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, “Дори-дармон” АЖ, Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимларининг ушбу соҳага масъул ўринбосарлари ҳамда бошқа идоралар раҳбарлари фуқароларни қабул қилади.

Оммавий қабул жорий йилнинг 8 октябрь куни соат 10:00 да Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳудудида ўтказилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+8.97° tumanli
Валюта курси
11212.97
USD -17.4
11622.24
EUR -110.13
183.62
RUB -1.2
1