1

Тарихий учрашув: Туркия президенти Эрдоған Арманистон бош вазири Пашинян билан кўришади

ДУНЁ 06.10.2022, 17:12
Тарихий учрашув: Туркия президенти Эрдоған Арманистон бош вазири Пашинян билан кўришади

Бугун, 6 октябрь куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян Прагада Европа сиёсий ҳамжамияти саммити доирасида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон билан учрашиш ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан тўрт томонлама форматда музокаралар ўтказиш ниятида. Бу ҳақда Узрепорт ёзди.

Бу Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларининг жорий йил сентябрь ойи ўрталарида икки давлат чегарасида тўқнашувлар кучайганидан кейинги илк учрашуви бўлади. 

“Прагада тўрт томонлама учрашув бўлиб ўтади, унда Франсия ва Озарбайжон Президентлари Эммануел Макрон ва Илҳом Алиев, шунингдек, Европа кенгаши раиси Шарл Мишел иштирок этади. Шунингдек, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан ҳам учрашув режалаштирилган”, дейди Пашинян. 

Озарбайжон раҳбари Арманистон билан тинчлик шартномасини ишлаб чиқишни тезлаштириш зарурлигини бир неча бор таъкидлаб, бунга тайёрлигини билдирган. Алиевнинг айтишича, Боку адоват ва нафратга чек қўйиб, дунёда янги саҳифа очмоқчи. 

Шунингдек, у Арманистон билан чегарани делимитация қилиш жараёнини тезроқ бошлаш ва бу йўналишда тарихий ҳужжатлар ва хариталар ҳамда халқаро тажриба асосида фаол иш олиб бориш зарурлигини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1