1

Эрдоған, Пашинян ва Алиев бир столда жам бўлди

ДУНЁ 06.10.2022, 21:03
Эрдоған, Пашинян ва Алиев бир столда жам бўлди

Аввалроқ  Арманистон бош вазири Никол Пашинян Прагада Европа сиёсий ҳамжамияти саммити доирасида Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдўған билан учрашиш ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан тўрт томонлама форматда музокаралар ўтказиш ниятида эканини ёзган эдик.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Прагада бўлиб ўтган Европа сиёсий ҳамжамиятининг биринчи йиғилиши доирасида илк бор Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан юзма-юз мулоқот қилди ва учрашувда Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев ҳам иштирок этди, дея хабар бермоқда хорижий нашрлар.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Москва вақти билан соат 19.00да Эрдўғон ва Пашинян ўртасида биринчи юзма-юз учрашув бўлиб ўтиши кутилмоқда, томонлар муносабатларни нормаллаштириш бўйича қайта бошланган жараённи муҳокама қилиш ниятидалиги айтилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1