1

Қашқадарёда электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди

ЖАМИЯТ 06.10.2022, 22:53
Қашқадарёда электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди

"Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг Ғузор тумани электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди. "Nasafnews" бу ҳақда хабар бермоқда. Қайд этилишича, воқеа кеча, 5 октябрь куни содир бўлган.

Маълум бўлишича, 1972 йилда туғилган марҳум ходим ҳамкасблари билан "Ғузор-Совбог" фидерининг "Микоп" шахобчасини авариядан кейин кўрикдан ўтказишган. Шу куни соат 14:30 ларда фидерга кучланиш берилган.

Соат 15:30ларда истеъмолчи билан келишган ҳолда бригада ўзбошимчалик билан "Охунбобоев" фидерининг 36-таянчидан истеъмолчи таянчига ўтадиган симларни ечиш вақтида электрчи Ғ.Б кучланиш остида қолган.

"Бошқа ходимлар жабрланувчи Ғ.Б.ни таянчдан тушириб, биринчи ёрдам кўрсатишган ва тез ёрдам чақиришган. Аммо ходим воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда мазкур воқеа сабаблари ўрганилмоқда", — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1