1

Сурхондарёдаги боғчада бахтсиз ҳодиса юз берди. 4 ёшли бола вафот этган

ЖАМИЯТ 07.10.2022, 09:58
Сурхондарёдаги боғчада бахтсиз ҳодиса юз берди. 4 ёшли бола вафот этган

Кеча, 6 октябрь куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида фавқулодда бахтсиз ҳодиса юз берди, натижада 2018 йилда туғилган тарбияланувчи И.Ж. вафот этди. Бу ҳақда Макатбгача таълим вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, тарбияланувчи И.Ж. ташкилот ҳудудидаги болалар ўйин майдонидаги темир айланада ўйнаган ва эҳтиётсизлик натижасида ҳаёт учун хавфли бўлган жароҳатлар олган. Ўлимнинг аниқ сабаби ва вақти аниқланмоқда.

Эҳтиётсизлик оқибатида воқеа содир бўлган вақтдаги масъул шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган  чоралар қўлланилади.

Айни пайтда мазкур бахтсиз ҳодиса туфайли 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимидан озод этилиб, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ва туман мактабгача таълим бўлими раҳбариятига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган. Тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчисига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мактабгача таълим вазирлигининг масъул ходимлари ҳолатни назоратга олган.

 Мактабгача таълим вазири томонидан бундай ҳолатлар такрорланмаслиги ҳамда болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, республикадаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ўйин майдончаларида жойлашган хавфли темир конструкцияларни инвентаризасиядан ўтказиш, уларни демонтаж қилиш, шунингдек, идоравий қурилиш меъёрлари ва талабларига мувофиқлаштириш топшириғи берилди.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати қўшимча маълумот тақдим этди. Унга кўра, ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1