1

Андижон ва Фарғонада 1-синф ўқувчиларига хорижий бренд номлари туширилган сумкалар берилгани аниқланди

ЖАМИЯТ 07.10.2022, 10:32
Андижон ва Фарғонада 1-синф ўқувчиларига хорижий бренд номлари туширилган сумкалар берилгани аниқланди

Сал аввал Андижон ва Фарғона вилоятларида 1-синфга борган ўқувчиларга хорижий бренд номлари туширилган қоп-қора рюкзаклар берилгани ҳақида хабар қилинган эди. Мазкур ҳолат ўрганилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати. 

Ўрганиш давомида Балиқчи туманида фаолият юритувчи «Ҳ.П.О.» хусусий корхонасига тегишли ишлаб чиқариш объектларида давлат рўйхатидан ўтказилган хорижий товар белгилари, жумладан "ГУССИ”, «ФИЛА», «НИКE», «АДИДАС», “Ҳелло Киттй” каби контрафакт ўқувчилар сумкаларини ишлаб чиқарганлиги ҳамда "Ўқув таълим-таъминот" давлат муассасасининг шартномасига асосан Андижон ва Фарғона вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчиларига тарқатилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Адлия вазирлиги томонидан «Ҳ.П.О» хусусий корхонасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман судига юборилди. Суд қарорига мувофиқ ҳуқуқбузарга БҲМнинг 15 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, Адлия вазирлигининг тегишли тақдимномасига асосан 3974 та контрафакт ўқувчилар сумкалари ўқувчлардан қайтариб олиниб, сифатли ўқувчилар сумкаларига алмаштириб берилди ва бу каби ҳолатлар бартараф этилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1