АсосийJamiyat

Тошкентда ЙПҲ ходими ҳайдовчи билан жанжаллашди (видео)

'Тошкентда ЙПҲ ходими ҳайдовчи билан жанжаллашди (видео)'ning rasmi

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида йўл-патруль хизмати ходими ҳайдовчи билан жанжаллашди. 

ИИББ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 7 октябрь куни шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими инспектори Б.Назирхўжаев Шайхонтоҳур туманидаги Бунёдкор ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасида тирбандликни бартараф этиш мақсадида ҳаракатни тартибга солиб турган.

Шунингдек, Lacetti ҳайдовчиси 1984 йилда туғилган Э.А. уяли телефондан фойдаланиб, инспекторнинг ишорасига бўйсунмасдан чорраҳага кириб келган. Инспектор ҳайдовчига содир этган қоидабузарлигини тушунтираётган вақтида ҳайдовчи унинг онасини ҳақорат қилган, натижада ўзаро тортишув юзага келган.

Ҳайдовчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Шайхонтоҳур тумани ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан терговга қадар текширув ва йўл-патруль хизмати инспекторининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилаётгани маълум қилинган.

    Бошқа янгиликлар