АсосийJamiyat

Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 925 нафар шахс ишга тикланди, тўланмай қолган 61 млрд. сўмлик иш ҳақлари ундирилди – МИБ

'Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 925 нафар шахс ишга тикланди, тўланмай қолган 61 млрд. сўмлик иш ҳақлари ундирилди – МИБ'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.


МИБ органлари томонидан ўтган даврда жами 21,8 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилди (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 трлн сўм кўп). Давлат фойдасига 8,5 трлн сўм, тадбиркорлик ва бошқа субъектлари фойдасига 6 трлн. сўм, банкларга 5,8 трлн. сўм ва фуқароларимиз манфаатлари учун 1,4 трлн. сўмдан ортиқ ундирувлар бажарилди.

Эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлар учун  жорий этилган «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га 416,4 млрд сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 69,1 млрд. сўм кўп маблағ йўналтирилди.

Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 1 трлн. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилди, шундан 9,2 млрд. сўмлик 61 та уй-жой ва 636,6 млн. сўмлик 8 та транспорт воситаси алимент олувчиларга олдиндан тўлов сифатида берилиши таъминланди.

20 мингга яқин ишсиз алимент тўловчи ишга жойлаштирилди, 41 мингдан ортиқ оилаларни яраштиришга эришилди.
 

    Бошқа янгиликлар