АсосийJamiyat

Ўзбекистонга энг кўп қайси давлат фуқаролари турист бўлиб келади?

'Ўзбекистонга энг кўп қайси давлат фуқаролари турист бўлиб келади?'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3,6 млн. нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.    
   
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,5 млн. нафарга ёки 3,2 бараварга ошган.   
   
Ўзбекистонга 9 ойда энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган?    
   
— Қозоғистон – 1076,2 минг нафар

— Қирғиз Р. – 952,1 минг нафар

— Тожикистон – 950,3 минг нафар

— Россия – 395,1 минг нафар

— Туркия – 53,3 минг нафар

— Жанубий Корея – 13,3 минг нафар

— Германия – 13,5 минг нафар

— AҚШ – 9,8 минг нафар

— Ҳиндистон – 9,3 минг нафар

— Франция – 8,3 минг нафар

— Озарбайжон – 7,3 минг нафар

— Исроил – 8,4 минг нафар

— Буюк Британия – 7,7 минг нафар

— Италия – 5,9 минг нафар

— Испания – 4,3 минг нафар

    Бошқа янгиликлар