Жанубий Корея Шимолий Корея шарқий қирғоқ томон баллистик ракета учиргани ҳақида хабар берди.
Ракеталар Япон денгизи томон учирилган, аммо унинг қулаган жойи аниқланмаган. Соҳил қўриқлаш хизмати эҳтимолий зарба зонасида жойлашган япон кемаларини ракета қолдиқлари топилса, уларга яқинлашмаслик ва зудлик билан расмийларга мурожаат қилиш ҳақида огоҳлантирди.
Бу КХДРнинг сўнгги икки ҳафта ичида еттинчи шундай синовидир. Ракетанинг ўзига хос тури ва бошқа тафсилотлар ҳозирча аниқланмоқда.
Жума куни Жанубий Корея ва Қўшма Штатлар Япония билан қўшма уч томонлама машғулотлар олдидан АҚШнинг USS Ronald Reagan самолёт ташувчи кемаси иштирокида икки кунлик қўшма денгиз машқларини якунлади.
2022 йил 25 сентябридан бери Шимолий Корея Япония томон олтита ракета учирди.





