АсосийSport

Ўзбекистонга Бутунжаҳон таэквондо WТ федерацияси президенти келди

'Ўзбекистонга Бутунжаҳон таэквондо WТ федерацияси президенти келди'ning rasmi

Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига мартабали меҳмонларнинг ташрифи давом этмоқда, дея хабар бермоқда Olympic.uz.

Бир неча дақиқа аввал Бутунжаҳон таэквондо WТ федерацияси президенти Чунгвон Чой Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келган. Фахрий меҳмонни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси раҳбари Шерзод Ташматов бошчилигидаги мутасаддилар қарши олишган.  

Жаноб Чой эртага дзюдо бўйича дунё биринчилигининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади. Шунингдек, меҳмоннинг дастуридан таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг базасига ташриф, Ассоциация раҳбарияти билан учрашувлар ҳам ўрин олган.

    Бошқа янгиликлар