АсосийJinoyat

Навоийда ота-бола оғуфурушлар қўлга олинди

'Навоийда ота-бола оғуфурушлар қўлга олинди'ning rasmi

Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи ота-боланинг жиноий қилмиши “Қорадори-2022” тадбирининг навбатдаги босқичи жараёнида фош этилди. Бу ҳақда “Postda” хабар бермоқда.

Туман ИИБ ходимлари уларнинг яшаш хонадонини кўздан кечиришганида, дастлаб томорқада 2 туп наша парваришлаб келинаётганлигини аниқлашди.  

Оила бошлиғи бу ўзининг соғлиғи учун кераклигини, гиёҳвандлик воситалари олди-сотдиси билан шуғулланмаслигини таъкидлади. Бироқ бир муддат ўтиб, уй ичидан 2 та елим халтада қуритиш учун солиб қўйилган жами 300 грамм наша топилди. Хонадон соҳибининг 28 ёшли ўғли бундан отасининг хабари йўқлигини айтиб, жиноятни хаспўшламоқчи бўлди. 

Ота-ўғилга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

 

    Бошқа янгиликлар