1

Евро-2024 саралаш босқичига қуръа ташланди

СПОРТ 09.10.2022, 20:44
Евро-2024 саралаш босқичига қуръа ташланди

Бугун, 9 октябрь куни Германиянинг Франкфурт шаҳрида УЕФА томонидан Евро-2024 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, 10 та гуруҳ шаклланиб, гуруҳлар қуйидагича кўриниш олди:

А гуруҳи: Испания, Шотландия, Норвегия, Грузия, Кипр;
Б гуруҳи: Нидерландия, Франсия, Ирландия, Греция, Гибралтар;
C гуруҳи: Италия, Англия, Украина, Шимолий Македония, Малта;
Д гуруҳи: Хорватия, Уелс, Арманистон, Туркия, Латвия;
Э гуруҳи: Полша, Чехия, Албания, Фарер ороллари, Молдова;
Ф гуруҳи: Белгия, Австрия, Швеция, Озарбойжон, Эстония;
Г гуруҳи: Венгрия, Сербия, Черногория, Болгария, Литва;
Ҳ гуруҳи: Дания, Финландия, Словения, Қозоғистон, Шимолий Ирландия, Сан-Марино;
И гуруҳи: Швейсария, Исроил, Руминия, Косово, Беларус, Андорра;
Ж гуруҳи: Португалия, Босния ва Герсеговина, Исландия, Люксембург, Словакия, Лихтенштейн.

Маълумот учун, Евро-2024 мезбони Германия саналади. Турнир ушбу мамлакатда 2024-йилнинг 14-июнидан 14-июл кунига қадар ўтказилиши белгиланган. Чемпионатнинг қолган иштирокчилари ушбу саралашда ғолиб бўганлардан ташқари, Миллатлар Лигаси ярим финалчилари томонидан ҳам аниқлаб берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1